Жаҳон

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркиядаги фожиали ҳолат юзасидан маълумот берди.

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилган.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 май куни ушбу ҳолат юзасидан консулхонага тегишли маълумот келиб тушган. Ҳозирда Туркиянинг ваколатли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳолатнинг барча ҳолатлари ва тафсилотларини аниқлаш бўйича барча зарур ишлар олиб борилмоқда. Марҳуманинг яқин қариндошларига жасадни ватангa қайтариш ҳамда бошқа консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Туркиянинг Сакария вилоятидаги алюминий заводида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда зарур ишлар амалга оширилиб, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга юборилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди | Zamon.uz