Ўзбекистон

Наманганда Чадаксойда оқим олиб кетган йигитнинг жасади топилди

Поп туманидаги бир неча кунлик қидирув якунланди.

Наманганда Чадаксойда оқим олиб кетган йигитнинг жасади топилди

 

Наманган вилоятининг Поп туманида Чадаксой сойида оқим олиб кетган йигитнинг жасади қидирув-қутқарув ишлари якунида топилди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа 28 май куни Шайхон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сойда содир бўлган. 2002-йилда туғилган йигит сузиш учун мўлжалланмаган жойда сувга тушиб кетган ва кучли оқим уни олиб кетган.

 

Қидирув ишлари бир неча кун давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда вилоят ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб борилган.

 

Натижада марҳумнинг жасади топилиб, тегишли хизматларга топширилган.

 

ФВВ фуқароларга яна бир бор сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, тақиқланган ва хавфли жойларда чўмилмаслик бўйича огоҳлантириш берди.

 

Аввалроқ, Самарқандда эр-хотин 6 нафар қўшни болани электромопедда айлантиришга олиб чиқиб, каналга тушиб кетиши оқибатида 4 бола ҳалок бўлгаи хабар қилинган эди.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.