Ўзбекистон

Қурилишга рухсат олиш харажатлари 2 баробаргача қисқартирилади

Қурилиш обектларини улашда “1 та ариза – 1 та тўлов” тамойили жорий қилинади.

Қурилишга рухсат олиш харажатлари 2 баробаргача қисқартирилади

 

Президентнинг “Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ваирлиги хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида қурилиш соҳасидаги қатор давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабларини бериш тизими жорий этилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан қурилиш обектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш “1 та ариза – 1 та тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида амалга оширилади. Мазкур тартиб тадбиркорлар учун вақт ва маблағ сарфини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

 

Фармонга кўра, бино конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, шунингдек, қуввати ва мақсади ўзгармаган лойиҳалардаги айрим режалаштириш ўзгаришлари учун ҳужжатларни ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.

 

Қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун эса қўшимча 5 иш куни муддат берилади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил 1 сентябрдан қурилиш обектлари устидан назоратни кучайтириш мақсадида видеокузатув камераларидан фойдаланиш амалиёти кенг жорий этилади. Хусусан, тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп қаватли уй-жойлар, меҳмонхона, туризм, савдо, саноат ҳамда III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа обектларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий бўлади.

 

Шунингдек, буджет маблағлари ҳисобидан қуриладиган ва қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган обектларда ҳам видеокузатув тизимларини жорий этиш назарда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.