Ўзбекистон

Журналистларнинг янги Ахлоқ-одоб кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Кодекс лойиҳаси журналистларнинг касбий масъулияти, ахборот ишончлилиги ва медиа этикаси бўйича замонавий меъёрларни белгилашга қаратилган.

Журналистларнинг янги Ахлоқ-одоб кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ишчи гуруҳ томонидан миллий журналистиканинг замонавий ривожланиш тенденсиялари, медиа маконидаги янги талаблар ҳамда илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон журналистларининг Ахлоқ-одоб кодекси” лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Хусусан, Кодекс лойиҳаси Уюшманинг веб-сайтига жойлаштирилган. 

 

Мазкур ҳужжат журналистлар, таҳририятлар, ахборот агентликлари, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, онлайн платформалар ҳамда жамоат манфаатларига дахлдор ахборотларни мунтазам тайёрлайдиган ва тарқатадиган медиа субектлари фаолиятида амал қилиниши лозим бўлган касбий-ахлоқий меъёрларни белгилашга қаратилган.

 

Кодекс лойиҳасининг асосий мақсади журналистика соҳасида касбий масъулиятни кучайтириш, ахборотнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш, таҳририятлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва медиа фаолиятида очиқлик ҳамда шаффофлик тамойилларини янада ривожлантиришдан иборат.

 

Ҳужжатда ахборотни йиғиш, текшириш ва тарқатиш стандартлари, манбалар билан ишлаш қоидалари, факт ва фикрни ажратиш тамойиллари, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, болалар ҳамда ҳимояга муҳтож шахслар ҳақидаги материалларни ёритишнинг этик мезонлари алоҳида белгиланган.

 

Шунингдек, кодекс лойиҳасида журналистларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, рақамли медиа муҳитидаги касбий масъулияти, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг этик тамойиллари, муаллифлик ҳуқуқи ва ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар ҳам ўз аксини топган.

 

Медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида мустақил Этика комиссиясини ташкил этиш, мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда таҳририятлар фаолиятида масъулият ва очиқликни таъминлашга доир нормалар ҳам назарда тутилган.

 

Муҳими, ҳужжатда журналистика эркинлиги, таҳририят мустақиллиги ва сўз эркинлиги тамойилларини мустаҳкамлаш асосий устувор йўналиш сифатида қайд этилиб, ундан цензура ёки босим воситаси сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланган.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси журналистлар, блогерлар, медиа экспертлари, олий таълим муассасалари вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда кенг жамоатчиликни кодекс лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорламоқда. Билдирилаётган таклиф ва тавсиялар ҳужжатни янада такомиллаштириш, замонавий журналистик этика стандартларини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз медиа маконида масъулиятли ва профессионал журналистика тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Журналистларнинг янги Ахлоқ-одоб кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди | Zamon.uz