Ўзбекистон

Нурота интернат уйида 19 нафар парваришланувчи ўз оиласига қайтарилди

Яқинлари билан алоқаси узилган 98 нафар парваришланувчининг оилавий муносабатлари тикланди.

Нурота интернат уйида 19 нафар парваришланувчи ўз оиласига қайтарилди

 

Навоий вилоятидаги Нурота “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида айни пайтда 317 нафар фуқаро парваришланмоқда. Муассасада уларнинг муносиб ҳаёт кечириши, саломатлигини тиклаши ва жамиятга мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар берди.

 

Парваришланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 20 га яқин турли йўналишдаги тўгараклар фаолият юритмоқда. Шунингдек, “меҳнат терапияси” дастури доирасида ратан маҳсулотларидан стол-стуллар тайёрлаш, совундан безак гуллар ясаш, биогумус ишлаб чиқариш, иссиқхона ва дала майдонларида деҳқончилик билан шуғулланиш, чорва ҳамда паррандаларни парвариш қилиш ишлари йўлга қўйилган.

 

Муассасада ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоийлашуви ва оила билан алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ижтимоий ходимлар томонидан парваришланувчилар ва уларнинг яқинлари ўртасида мунтазам видеосуҳбатлар ташкил этилмоқда.

 

Амалга оширилган ишлар натижасида аввал яқинлари билан алоқаси узилган 98 нафар парваришланувчининг қариндошлари билан оилавий муносабатлари тикланган. Шундан 19 нафари жамиятга муваффақиятли мослаштирилиб, ўз оиласи бағрига қайтарилган.

 

Бундан ташқари, руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилган ва меҳнат қобилияти юқори бўлган 30 нафар парваришланувчи мустақил ҳаётга тайёрлаш дастурига жалб этилган. Улар кураторлар назорати остида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, молиявий саводхонлик ҳамда ижтимоий ҳаёт кўникмаларини эгалламоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нурота интернат уйида 19 нафар парваришланувчи ўз оиласига қайтарилди | Zamon.uz