Ўзбекистон

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Александр Федин томонидан барпо этилган боғ тақдири ҳамда унинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат Ўзбекистон Президенти администрацияси ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Ҳозирда Александр Федин Термиз шаҳридаги тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига жойлаштирилган бўлиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

 

Шунингдек, уни муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш ва Қўмита ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимига ишга жойлаштириш бўйича чоралар кўрилаётгани билдирилди.

 

Расмий маълумотга кўра, Фединнинг мамлакат экологияси ва кўкаламзорлаштириш соҳасига қўшган ҳиссаси инобатга олиниб, у барпо этган боғни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган ҳужжат тайёрланмоқда.

 

Мазкур ҳудудни жамоатчилик учун очиқ экологик парк сифатида ташкил этиш ҳамда уни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфига ўтказиш режалаштирилган. Келгусида парк негизида жамоат боғи ташкил этилиб, ҳудуднинг ноёб табиий меросини сақлаш ва бойитиш чоралари амалга оширилади.

 

Масъуллар Александр Фединнинг тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади | Zamon.uz