Жаҳон

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин

Россия президенти кеча Зеленскийнинг мурожаати билан танишганини маълум қилиб, бошқа давлатлар музокараларда фақат кафил сифатида иштирок этиши мумкинлигини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин

 

Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг очиқ хати билан танишганини маълум қилди.

 

Россия ОАВлари хабарига кўра, бу ҳақда давлат раҳбари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида сўзлаган нутқи давомида маълум қилган.

 

Путиннинг айтишича, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков унга мазкур мактубни аввалроқ кўрсатган, бироқ ишчи учрашувлар ва тадбирлар сабаб уни батафсил кўриб чиқишга вақт топа олмаган.

 

“Кеча матбуот котиби менга бу хатни кўрсатди. Бироқ биз Ўзбекистон Президенти билан ишчи учрашув ва ишчи кечки овқат ўтказдик. Шу сабабли ҳужжатни кўриб чиқишга вақт бўлмади. Бугун эрталаб эса у яна мактубни тақдим этди ва мен у билан танишдим”, — деган Россия президенти.

 

Шунингдек, Путин Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш бўйича асосий қарорлар айнан икки давлат томонидан қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, бошқа мамлакатлар ва халқаро ҳамкорлар музокаралар учун зарур шароит яратиши ҳамда кафил сифатида иштирок этиши мумкин.

 

“Табиийки, асосий масалалар Россия ва Украина ўртасида ҳал қилиниши керак. АҚШ ва бошқа давлатлардаги ҳамкорларимиз эса зарур шароитларни яратиши ҳамда кафил сифатида ҳаракат қилиши мумкин”, — дея таъкидлаган Путин.

 

Эслатиб ўтамиз, 4 июн куни Владимир Зеленский Владимир Путинга йўллаган очиқ хатида шахсий учрашув ўтказиш ва томонлар ўртасида сулҳга эришиш масалаларини муҳокама қилишни таклиф қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти билан учрашув ва кечки овқат сабаб Зеленскийнинг хатини ўқишга улгурмадим — Путин | Zamon.uz