Ўзбекистон

Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, шунингдек, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев миллий адабиёт ва маданият ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адабиётшунос олим, адиб, таржимон ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

 

1937 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган Иброҳим Ғафуров Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Давлат бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир сифатида бошлаган олим кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида масъул лавозимларда фаолият юритган.

 

У узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳамда “Миллий тикланиш” газеталарида раҳбарлик лавозимларида ишлади, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талабаларга сабоқ берди.

 

Иброҳим Ғафуров сиёсий ва жамоатчилик фаолиятида ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис депутати ва парламентнинг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Адабиётшунос олим ўзбек адабиётининг долзарб масалаларига бағишланган кўплаб илмий мақола, китоб ва рисолалар муаллифи сифатида танилган. У, шунингдек, Фёдор Достоевский, Эрнест Хемингуэй, Габриэл Гарсиа Маркес, Жеймс Жойс ва Чингиз Айтматов каби жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

 

Иброҳим Ғафуровнинг илм-фан, адабиёт ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси давлат томонидан юксак баҳоланиб, унга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, шунингдек, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари берилган.

 

Ҳамдардликда Иброҳим Ғафуровнинг ёрқин хотираси халқ қалбида ҳамиша сақланиб қолиши таъкидланган.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.