Ўзбекистон

Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фани ўқитилади

Иш берувчилар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлашга қаратилган мақсадли дуал таълим тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, ўқишни тамомлаган битирувчини иш билан таъминлаш кафолатланади.

Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фани ўқитилади

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича тақдимот билан танишди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба тамомлайди. Олий таълим билан қамров даражаси кенгайиб бораётгани сабабли меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчилар сони ҳам ортмоқда.

 

Тақдимотда битирувчиларни иш билан таъминлаш учун уларни бўш иш ўринларига йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда олийгоҳлардаги карера марказлари фаолиятини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қайд этилишича, битирувчиларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилган “Келажакка қадам” дастури доирасида 2025 йилда 6 мингдан ортиқ лойиҳа учун 378 миллиард сўм маблағ ажратилган. Натижада қарийб 8 минг нафар битирувчининг бандлиги таъминланган.

 

2026 йилда эса 8 мингдан зиёд лойиҳани молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтириш ва 10 мингга яқин ёшни иш билан таъминлаш режалаштирилган. Дастур имкониятларини кенгайтириш мақсадида унда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларига қўшимча молиявий кўмак бериш таклиф этилди.

 

Шунингдек, “TalabaExpo-2026” касб кўргазмаларини иш берувчилар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида республиканинг барча ҳудудларида самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

 

Битирувчилар бандлигини таъминлашда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда йирик хўжалик бирлашмаларининг масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди. Бу борадаги ишлар “career.edu.uz" платформаси орқали мониторинг қилинади ва бандлик масаласи маҳаллий ҳокимликлар даражасигача туширилади.

 

Тақдимотда олийгоҳларда карера марказлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ва уларнинг самарадорлигини “Битирувчи сифати индекси” асосида баҳолаш таклиф қилинди. Энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳнинг карера марказларига 500 миллион сўмдан маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

 

Жорий йилда олийгоҳлар миқёсида 360 та, факультетлар кесимида 750 та меҳнат ярмаркаси ҳамда мингдан ортиқ иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб барча олийгоҳларда талабаларнинг бизнес юритиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, талабалар стартапларини қўллаб-қувватлаш, спин-офф корхоналар фаолиятига ёшларни жалб этиш, кафедраларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида филиалларини очиш ҳамда битирув ишлари ҳимоясини иш берувчи корхоналарда ўтказиш амалиётини кенгайтириш режалаштирилган.

 

Тақдимот давомида аниқ буюртмалар асосида кадрлар тайёрлашга қаратилган мақсадли дуал таълим тизимини жорий этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. Ушбу моделда иш берувчи ва олийгоҳ ўртасидаги келишув асосида талабаларни қабул қилиш ва контракт миқдорини белгилаш, ўқишни тамомлаган битирувчини иш билан таъминлаш кафолатланади.

 

Йиғилиш якунида Президент мутасаддиларга битирувчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, илгари сурилган ташаббусларни пухта ишлаб чиқиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича барча имкониятларни сафарбар этиш юзасидан топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.