Ўзбекистон

Алиментдан қарздор эркакни топишга собиқ турмуш ўртоғи ёрдамлашди

Унинг қарзи 30 млн сўмдан ошиқ бўлган ва суд қарори билан 15 суткага қамалган.

Алиментдан қарздор эркакни топишга собиқ турмуш ўртоғи ёрдамлашди

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўбаси томонидан қидирувдаги шахслар ва мол-мулкларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 


Бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 288 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 


Жорий йилнинг ўтган даврида, 96 нафар қидирувдаги шахслар топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Биргина, май ойида қидирувдаги 8 нафар шахслар топилиб, давлат ижрочилари ихтиёрига юборилган.

 


Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор С.О.дан ундирувчи Р.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 


Ижро ҳужжати Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Бироқ қарздорни яшаш манзилидан топишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли қидирув эълон қилинган.

 


Шундан сўнг, қарздорнинг собиқ турмуш ўртоғи билан бўлган суҳбатда, қарздор яшаб келаётган манзили ҳақида маълумотлар олинган ва Қидирув шўбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, қарздор Ҳазорасп туманидаги шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғининг хонадонидан топилган.


Унинг алиментдан қарзи 34,4 млн сўм эканлиги аниқланган. Қарздор S.O.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47⁴-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга оширилган. Жиноят ишлари бўйича Тупроққаъла тумани судининг қарорига асосан қарздор S.O.ga нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Алиментдан қарздор эркакни топишга собиқ турмуш ўртоғи ёрдамлашди | Zamon.uz