Ўзбекистон

Фарғонада 376 млн сўмлик дори воситалари ёқиб йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар республика ҳудудига қонунга зид равишда олиб кирилган ва текширувдан ўтмаган.

Фарғонада 376 млн сўмлик дори воситалари ёқиб йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Тошлоқ туман бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш доирасида навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 


Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2026 йил 16 апрелдаги қарорига асосан У.Д.дан ашёвий далил сифатида олинган ҳамда текширувдан қолган тиббий дори воситаларини йўқ қилиш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушиб, белгиланган тартибда ижрога қабул қилинди.

 


Ижро ҳужжатига мувофиқ, 9 қутидаги 40 та ампула “Омнадрен-250” дори воситаси ҳамда жами 184 турдаги турли хил тиббий препаратларни йўқ қилиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.

 


Белгиланган тартибда ҳамкор ташкилотлар ва масъул сақловчи иштирокида Тошлоқ туманида жойлашган марказий утилизация майдонида махсус ёқиш усули орқали умумий қиймати 376 миллион 500 минг 71 сўм бўлган дори воситалари тўлиқ йўқ қилинди.

 


Шу тариқа, суд ҳужжатининг ижроси амалда таъминланиб, ижро иши қонун талабларига мувофиқ тамомланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.