Ўзбекистон

Хитойда халқаро семинар: Тажриба алмашинуви ва янги ҳамкорликлар

Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида тиббиёт ҳамда фармацевтика йўналишларига бағишланган 15 кунлик халқаро семинар ташкил этилди.

Хитойда халқаро семинар: Тажриба алмашинуви ва янги ҳамкорликлар

 

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси кўмагида ҳамда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Пекин шаҳрида тиббиёт ва фармацевтика йўналишларига бағишланган 15 кунлик халқаро семинар ташкил этилди. Унда Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

 

Семинар давомида иштирокчилар Хитойнинг тиббиёт, фармацевтика ва анъанавий табобат соҳаларидаги илғор тажрибалари билан яқиндан танишиб, етакчи мутахассислар иштирокидаги илмий-амалий учрашувлар ва мулоқотларда қатнашдилар.

 

Хусусан, Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти вакиллари Пекиндаги қатор илмий марказлар, тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ташкилотлари фаолияти билан танишиб, илмий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар олиб бордилар.

 

Тадбир доирасида Хитой халқ табобати йўналишидаги замонавий тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

 

Мазкур семинар натижалари Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтининг халқаро алоқаларини кенгайтириш, илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида янги ҳамкорлик йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хитойда халқаро семинар: Тажриба алмашинуви ва янги ҳамкорликлар | Zamon.uz