Ўзбекистон

Қўнғиротда МИБ тадбиркорнинг 2,3 млрд сўм қарзини ундирди

Ташкилотнинг 4 та машинаси ва 1 та кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилгач, МЧЖ қарзни тўлашга мажбур бўлган.

Қўнғиротда МИБ тадбиркорнинг 2,3 млрд сўм қарзини ундирди

Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2026-йил 13-апрел кунги ижро хужжатига асосан, қарздор “КУГРАД ЛЕСТОРГ” МЧЖдан ундирувчи “СИРДАРЁ ФРЕШ ТРЕАДИНГ” МЧЖ фойдасига 2 млрд 326 млн сўм ундириш белгиланган.


Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.


Хусусан, қарздор "Кунград Лесторг" МЧЖнинг банк ҳисоб рақамлари хатловга олиниб, унга электрон инкассо қўйилган, шунингдек қарздорга тегишли жами 4 та автотранспорт воситалари ва 1 та кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилган.


Шунинг натижасида, 2,3 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари жорий йилнинг 21-май куни тўлиғи билан ундирилиб, ундирувчи "СИРДАРЁ ФРЕШ ТРЕАДИНГ" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"