Жаҳон

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

 

Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) Рим Статутига аъзо давлатлар Ассамблеяси Бюроси қарорига мувофиқ, прокурор Карим Хон унга нисбатан илгари сурилган жинсий зўравонлик айбловлари бўйича интизомий иш якуний қарори қабул қилинмагунча лавозимидан вақтинча четлаштирилди. Бу ҳақда суднинг расмий баёнотида маълум қилинди.

 

Қарор дарҳол кучга кирган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича иш Иштирокчи Давлатлар Ассамблеясига кўриб чиқиш учун юборилди. Шунингдек, масалани муҳокама қилиш мақсадида яқин фурсатда махсус сессия чақирилиши режалаштирилган.

 

Суд баёнотида қайд этилишича, прокурорни лавозимидан четлатиш якуний ҳукм эмас, балки вақтинчалик чорадир. Якуний қарор интизомий иш бўйича тўлиқ текширув якунлангач қабул қилинади.

 

Мазкур қарор БМТ Ички назорат органи томонидан ўтказилган тергов ҳисоботлари, мавжуд далиллар ҳамда эксперт хулосалари асосида қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Карим Хон 2023 йилда Россия президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Белова устидан ҳибсга олиш ордерини берган эди. Кейинчалик Россия Тергов қўмитаси унга нисбатан жиноят иши қўзғатган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"