Ўзбекистон

Судялар учун мол-мулк ва даромадларни декларация қилиш тизими жорий этилади

Судялар олий кенгаши 2026 йил 1 сентябргачa судялар томонидан даромадлар, мол-мулк ва манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни топшириш, текшириш ҳамда таҳлил қилишга мўлжалланган автоматлаштирилган электрон тизимни ишга туширади.

Судялар учун мол-мулк ва даромадларни декларация қилиш тизими жорий этилади

 

Президентнинг 9 июндаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда судялар, суд аппарати ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари — турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилади.

 

Ҳужжатга кўра, суд аппарати фаолиятида коррупсиянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Комплаенс назорат хизматлари ташкил этилади. Ушбу тузилмалар суд аппаратидаги коррупсиявий хавф-хатарларни баҳолаш, ходимларнинг касб этикаси ва қонунчилик талабларига риоя этишини мониторинг қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш билан шуғулланади.

 

Шунингдек, Комплаенс назорат хизматлари суд аппарати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисидаги декларацияларни юритиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини назорат қилиш, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка қарши курашиш вазифаларини ҳам бажаради.

 

Фармонга мувофиқ, Судялар олий кенгаши 2026-йил 1-сентябрга қадар судялар томонидан даромадлар, мол-мулк ва манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни топшириш, текшириш ҳамда таҳлил қилишга мўлжалланган автоматлаштирилган электрон тизимни ишга туширади.

 

Бундан ташқари, Олий суд 2027-йил 1-майга қадар суд аппарати ходимлари учун шундай электрон декларация тизимини жорий этади.

 

Ҳужжатда коррупсия ҳақида хабар берган ходимларни халқаро стандартлар асосида ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, шунингдек, фуқаролар учун хавфсиз алоқа каналларини яратиш ҳам назарда тутилган.

 

Шунингдек, Олий суд аппаратида Олий суд раисига бевосита бўйсунувчи Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади. Ҳудудий судларда эса коррупсияга қарши назоратни амалга оширувчи махсус инспектор лавозимлари жорий қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Судялар учун мол-мулк ва даромадларни декларация қилиш тизими жорий этилади | Zamon.uz