Ўзбекистон

Термизда қидирувдаги машина бошқа рақамда юргани фош бўлди

Маълум бўлишича, автотранспорт воситаси кузовидаги идентификация белгилари бўёқ билан ёпилгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотган.

Термизда қидирувдаги машина бошқа рақамда юргани фош бўлди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаро ва тадбиркорнинг қонуний мажбурияти ҳисобланади. Бироқ айрим ҳолатларда қарздорлар ушбу мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлашга уринишади.

 


Мажбурий ижро бюросининг Термиз туман бўлими иш юритувида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектига нисбатан судларнинг 24 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, умумий қарздорлик миқдори 800 миллион сўмдан ошган.

 


Ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятга тегишли бўлган “МАН” русумли юк автомашинаси мавжудлиги аниқланиб, транспорт воситаси қидирувга берилган эди. Аммо қарздор томонидан мазкур автомашина бошқа давлат рақам белгиси билан ҳаракатланиб келингани маълум бўлди.

 


Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари самарасида юк автомашинаси Термиз шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрган вақтида аниқланди. Транспорт воситаси кузовидаги идентификация белгилари бўёқ билан ёпилгани МИБ ходимларида шубҳа уйғотган. Текширув жараёнида автомашина айнан қидирувда бўлган ва қарздор жамиятга тегишли транспорт воситаси экани тасдиқланди.

 


Натижада автомашина белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун Бюронинг Термиз туман бўлимига олиб келинди.

 


Айни пайтда мазкур мол-мулкни электрон ауцион савдолари орқали реализация қилиш ҳамда тушган маблағлар ҳисобидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Термизда қидирувдаги машина бошқа рақамда юргани фош бўлди | Zamon.uz