Ўзбекистон

Тошкентда МИБ орқали сувдан 7,6 млрд сўмлик зарар ундирилди

Шу тариқа ижро иши тамомланиб, қарздорлик тўлиқ қоплаб берилди.

Тошкентда МИБ орқали сувдан 7,6 млрд сўмлик зарар ундирилди

 

Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими томонидан йирик миқдордаги қарздорликни ундириш бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида давлат манфаатлари таъминланди.

 


Жумладан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “П” корхонадан ундирувчи “ТОШКЕНТ ШАҲАР СУВ ТАЪМИНОТИ” АЖ фойдасига жами 10 млрд 664 млн 640 минг сўм миқдорида етказилган зарарни ундириш белгиланган.

 


Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, қонунчилик талабларига мувофиқ ижро иши қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган ҳамда тегишли талабномалар юборилган.

 


Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш ва хатлаш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Кўрилган таъсир чоралари натижасида қарздор корхона томонидан 2026 йил 3 июн куни қолдиқ 7 миллиард 326 миллион 276 минг 168 сўм маблағ тўлиқ тўлаб берилди.

 


Натижада сув таъминоти хизматларидан юзага келган 7 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик тўлиқ қопланиб, суд ҳужжати ижроси амалда таъминланди ва ижро иши тамомланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда МИБ орқали сувдан 7,6 млрд сўмлик зарар ундирилди | Zamon.uz