Ўзбекистон

Тошкентда ота 260 млн алиментни олдиндан тўлаб берди

Эркак фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш истагини билдирган.

Тошкентда ота 260 млн алиментни олдиндан тўлаб берди

МИБнинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижроси таъминланди.


Ижро ҳужжатларига мувофиқ, қарздор фуқаро 4 нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб келган бўлиб, у шу кунга қадар тўловларни ҳар ой белгиланган муддатларда амалга ошириб келган.


Кейинчалик қарздор собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишувга эришиб, фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш истагини билдирган. Шунга кўра, давлат ижрочиси томонидан қонунчилик талаблари асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилди.


Ҳисоб-китобларга кўра, 4 нафар фарзанднинг вояга етгунига қадар бўлган давр учун жами 265 миллион 907 минг сўм алимент маблағи белгиланган.


Натижада қарздор томонидан жорий йилнинг 8 июн куни мазкур маблағ тўлиқ тўланиб, ундирувчига ўтказилди. Шу тариқа, 4 нафар фарзанднинг келгусидаги таъминоти учун мўлжалланган алимент маблағи олдиндан қопланди ҳамда ижро ҳужжати амалда бажарилганлиги сабабли тамомланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ота 260 млн алиментни олдиндан тўлаб берди | Zamon.uz