Жаҳон

Афғонистондаги намойишда 2 аёл ҳалок бўлди

Исломий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланган аёлларнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Афғонистондаги намойишда 2 аёл ҳалок бўлди


Афғонистонда исломий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланган аёлларнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда 2 киши вафот этди. Аммо Толибон расмийлари буни тасдиқламади. Бу ҳақида BBC хабар берди.


 
Воқеа Афғонистоннинг ғарбий Ҳирот шаҳрида содир бўлган. Толибон полицияси ушбу ҳаракатларни “хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш учун кўрилган чоралар” деб атаб, норозилик намойишида ўқ узилганини тан олган.


 
Нашрнинг таъкидлашича полиция намойишни тарқатиш учун қандай чоралар кўргани номаълум. Аммо гувоҳлар хавфсизлик кучлари таёқ, қамчи ва ўқотар қуроллардан фойдаланганини айтишган.


 
Ҳирот полиция қўмондонлиги вакили Сайид Масъуд Ҳусайний ҳолатга изоҳ берар экан намойишчиларни ҳижоб ўрашга қарши чиқиш баҳонасида кескинлик яратишга ҳаракат қилишда айблаган.


 
БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Ричард Беннет Х'даги саҳифасида Ҳиротдаги намойишчиларга керагидан ортиқ куч ишлатилганини айтиб Толибон ҳукуматини айбдорларга чора кўришга чақирган.


 
Толибон 2021 йил Афғонистон ҳокимиятига келганидан бир йил ўтиб, 2022 йил май ойидан бошлаб аёлларга ҳижоб ўрашни мажбурий қилган эди.


 
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Эронда 22 ёшли Маҳса Амини рўмолни нотўғри ўрагани учун калтаклаб ўлдирилгани катта намойишга сабаб бўлган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.