Жаҳон

Агар хавфсиз бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ АҚШ қўшинларини Яқин Шарқни тарк этишга чақирди.

Агар хавфсиз бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг — Аббос Ароқчи

 

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни Яқин Шарқдаги ҳарбий контингентини олиб чиқишга чақирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон қуролли кучлари мамлакат хавфсизлигига қаратилган ҳар қандай таҳдид ёки ҳужумни жавобсиз қолдирмайди.

 

“Агар хавфсиз бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг”, — деб ёзган Ароқчи.

 

Шунингдек, у Эрон чегаралари яқинида фаолият юритаётган хорижий ҳарбий кучлар турли хавфларга дуч келаётганини қайд этган. Унинг фикрича, бундай хавфларнинг олдини олишнинг энг мақбул йўли минтақани тарк этишдир.

 

Ароқчи Теҳрон дипломатик мулоқотни афзал кўришини таъкидлаб, зарурат туғилганда Эрон ўз манфаатларини бошқа воситалар орқали ҳам ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган.

 

Мазкур баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда янграмоқда. Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳормуз бўғози яқинида AH-64 Apache вертолёти билан боғлиқ ҳодиса юз берганини маълум қилган ва Вашингтон бунга жавоб қайтарган эди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.