Жаҳон

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

Вашингтон Аpache вертолёти билан боғлиқ ҳодисага жавобан янги ҳарбий амалиёт ўтказди.

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яна кучайди. АҚШ маъмурияти Ҳормуз бўғози яқинида AH-64 Apache вертолёти билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Эрон ҳудудидаги қатор ҳарбий обектларга зарбалар берганини маълум қилди. Бу ҳақда Peuters хабар берди.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу ҳаракатни Американинг ҳарбий йўқотишларига жавоб сифатида изоҳлаб, Вашингтон бундай ҳодисаларни жавобсиз қолдирмаслигини таъкидлаган.

 

Маълумотларга кўра, зарбалар Эроннинг ҳаво мудофааси тизимлари, радар стансиялари ҳамда учувчисиз аппаратларни бошқариш инфратузилмасига қаратилган. Хусусан, Ҳормуз бўғози яқинидаги бир қатор ҳарбий обектлар нишонга олинган.

 

Эрон оммавий ахборот воситалари мамлакат жанубидаги айрим ҳудудларда портлашлар содир бўлганини хабар қилган. Тasnim агентлиги маълумотига кўра, портлашлар Ҳормозгон вилоятидаги Сирик ва Минаб шаҳарлари, шунингдек, Қешм ороли атрофида эшитилган.

 

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ ҳаракатларини кескин қоралаб, Теҳрон бундай ҳужумларни жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилган. У ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Эрон қуролли кучлари мамлакат хавфсизлигига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидга муносиб жавоб қайтаришини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилган эди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.