Ўзбекистон

Энг арзон гўшт қаерда сотилади?

Иқтисодчи Миркомил Холбоев олиб борган тадқиқотга кўра, Жиззах, Наманган, ва Қашқадарё вилоятларида гўшт нархи бошқа вилоятларникига қараганда қиммат нархда сотилмоқда.

Энг арзон гўшт қаерда сотилади?

 

Энг қиммат номинал нарх Тошкент шаҳрида бошқа ҳудудларга нисбатан юқори шаклланган. Хусусан, 3 июн ҳолатига Тошкент шаҳрида мол гўштининг ўртача нархи 132,8 минг сўмни ташкил этган. Энг паст нарх эса Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, мол гўштининг ўртача нархи 107,5 минг сўмга тенг. Иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистондаги гўшт нархи ҳақида Телеграм саҳифасида таҳлилини эълон қилди.

 

Иқтисодчининг ёзишича, Тошкент шаҳрида бошқа вилоятларга қараганда гўштнинг номинал нархи барча вилоятлардан қиммат бўлса-да, ойлик иш ҳақини таққослаганда пойтахтда гўшт нархи бошқа ҳудудларга нисбатан энг арзон ҳисобланади.

 

“Ўртача тошкентлик ойлик даромади билан 88 кг  мол гўшти сотиб олиши мумкин. Таққослаш учун, халқ тилида энг кўп гўшт ейдиган ҳудудлардан бири сифатида айтиладиган Сурхондарёда бу кўрсаткич 37,8 кг ни ташкил этади. Яъни ўртача Сурхондарёлик ойлик маоши билан ўртача тошкентликдан 2,3 баробар камроқ гўшт сотиб ололади.    Шунингдек, Харид қобилияти бўйича Навоий (70,7 кг), Тошкент вилояти (50 кг) каби ҳудудларда ҳам гўшт нархи нисбатан арзон шаклланган”, — дейилади таҳлилда.

 

                                       

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда ўртача кўрсаткичдан пастроқ иш ҳақи шаклланган бўлишига қарамасдан гўшт нархининг  бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли фарқ қилиши сабабли гўшт харид қобилияти нисбатан юқори шаклланган. Сурхондарё сингари Жиззах, Қашқадарё, Наманган вилоятларида мол гўшти нархи республикада энг юқори шаклланган ҳудудлардан ҳисобланади.  

 

Холбоевнинг ёзишича, гўшт нархини туманлар кесимида олиб қаралса, энг қиммат гўшт Фориш туманида эканлигини аниқланган. Мазкур туманда одамлар оладиган ойликка  26 кг гўшт сотиб олиши мумкин. Шунингдек туманда гўштнинг номинал нархи ҳам Республикадаги энг юқори ҳисобланади. Туманда 1 кг гўшт нархи 140,2 минг сўмга тенг.

 

                                       

 

Энг арзон гўшт нархи туманлар кесимида Тошкент шаҳридаги, Миробод, Учқудуқ, Юнусобод туманларига тўғри келмоқда. Юқорида келтирилган туманларда яшовчи фуқароларнинг ойлик маошига 100 кг дан кўпроқ гўш сотиб олиши мумкин. Шунингдек гўшт нархи энг арзон шаклланган 20 та туманнинг 8 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

 

                                       

 

Фориш туманида гўшт нархи қиммат бўлиши билан бирга ойлик маошлар ҳам паст даражада. Чунки туманда яшовчилар бир ой ишлаб топган пулига бор йўғи 26 кг гўш сотиб олиши мумкин.  Статистика қўмитаси томонидан ойлик маошлар ҳақида эълон қилинган ҳисобга кўра, Жиззах вилоятида ўтача иш ҳақи 5 млн 142 минг 800 сўмни ташкил қилган. Аммо бу ўртача ойлик ҳисобланади, бу ойлик олмаётганлар ҳам бундан кўп олаётганлар ҳам бор.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"