Ўзбекистон

"Кўчага қолишга тайёр бўлсангиз, кредит олинг" — Эркинжон Турдимов

Сирдарё вилояти ҳокими фуқаролар қабулида кредит олишда ёрдам сўраб келган онахонга кредит олмасликни тавсия қилди.

"Кўчага қолишга тайёр бўлсангиз, кредит олинг" — Эркинжон Турдимов

 

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов фуқаролардан бирининг томорқасига сув чиқариш учун 120 миллион сўм кредит олиш ҳақидаги мурожаатига муносабат билдириб, кредит олиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

 

Ҳокимнинг таъкидлашича, деҳқончилик фаолияти юқори таваккал билан боғлиқ бўлиб, ҳосилнинг нобуд бўлиши, табиий офатлар, сув босиши, зараркунандалар ёки бошқа кутилмаган ҳолатлар кредитни ўз вақтида қайтаришни қийинлаштириши мумкин.

 

«Шунга тайёрман десангиз, банкка мурожаат қилинглар. Кўчада қолишга тайёр бўлсангиз. Бўлмаса, кредитга мурожаат қилманг», — деган вилоят ҳокими.

 

“Эртага кредитнинг фоизини ва асосий қисмини қайтара олмай қолсангиз, уйингизни сотиб юбориб кредитни қайтаришга тайёрмисиз? Ана шу саволни аввало ўзингизга беринг”, — дея таъкидлаган Эркинжон Турдимов.

 

Унинг сўзларига кўра, кредит бўйича қарздорлик ортиб кетиши мол-мулкни сотишга мажбур қилиши мумкин. Шу боис ҳоким фуқароларни имкониятларини пухта ҳисоблаб, ортиқча таваккал қилмасликка чақирган.

 

Шунингдек, ҳоким мурожаатчининг томорқасига сув чиқариш муаммосини кредит ҳисобидан эмас, балки ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал этиш мумкинлигини маълум қилган. Сув чиқариш ва ерга техник ёрдам кўрсатиш учун тегишли хизматларга топшириқ берилиши айтилган.

 

“Томорқангизга сув чиқариб беришга, ишлатишга, ҳаммасига кўмак берилади. Кредит олиб ўзингизни қийин аҳволга солиб қўйманг”, — дея қўшимча қилган ҳоким.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Кўчага қолишга тайёр бўлсангиз, кредит олинг" — Эркинжон Турдимов | Zamon.uz