Ўзбекистон

ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

Ташқи ишлар вазирлиги спорт тадбирларида хавфсизлик чоралари ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларга путур етказмаслиги лозимлигини таъкидлади.

ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари текширилгани юзасидан АҚШдан расмий изоҳ сўради

 

АҚШнинг Нью Ёрк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлар штаби аъзолари қатъий хавфсизлик текширувидан ўтказилгани юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли чораларни кўрган.

 

ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг Zamon.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Нью Ёркдаги Бош консулхонаси орқали АҚШнинг ваколатли идоралари билан алоқа ўрнатилиб, вазият бўйича расмий тушунтириш сўралган.

 

Қайд этилишича, ҳар бир давлат ўз ҳудудида хавфсизлик чораларини миллий қонунчилик ва ички тартиб-қоидалар асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, бундай жараёнлар халқаро спорт мусобақаларининг асосий тамойиллари бўлган ўзаро ҳурмат, тенглик ва дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги муҳим экани таъкидланган.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 8 июн куни бўлиб ўтган учрашув арафасида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари қўл металлодетекторлари ёрдамида текширилгани акс этган видеолар тарқалган эди. Кадрларда хавфсизлик ходимлари футболчилар ва мураббийлардан сумкалар ҳамда спорт анжомларини ерга қўйишни сўрагани, ҳудудда хизмат ити билан кинолог ва бошқа хавфсизлик ходимлари фаолият олиб боргани кўринган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"