Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди

Эндиликда жамоавий меҳнат низосини яраштириш йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Ўзбекистонда иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда жамоавий меҳнат низолари юзага келган ҳолларда иш ташлашни ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали хабар берди.

 

Президент томонидан имзоланган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга (ЎРҚ–1150-сон, 2026 йил 11 июнь) мувофиқ, агар жамоавий меҳнат низосини яраштириш тартиб-таомиллари орқали ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

 

Қонунга кўра, иш ташлашда қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади. Ҳеч ким иш ташлашда қатнашишга ёки ундан бош тортишга мажбурланиши мумкин эмас.

 

Иш ташлашни эълон қилиш ҳақидаги қарор ташкилот ходимларининг умумий йиғилишида иштирок этаётган ходимларнинг 50 фоизидан кўпроғи томонидан маъқулланган тақдирда қабул қилинади. Бундай қарор иш ташлаш бошланишидан камида бир ой олдин қабул қилиниши лозим.

 

Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси иш ташлаш эълон қилингани ҳақида иш берувчини қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак.

 

Ўз навбатида, иш берувчи бўлажак иш ташлаш тўғрисидаги ёзма билдиришномани олганидан кейин бир иш куни ичида жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органларини ёзма равишда огоҳлантиради.

 

Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.