Ўзбекистон

Fitch “Ўзбекгидроенерго” рейтинг прогнозини “Ижобий”га оширди

Компаниянинг узоқ муддатли халқаро кредит рейтинги “BB” даражасида тасдиқланди.

Fitch “Ўзбекгидроенерго” рейтинг прогнозини “Ижобий”га оширди

 

Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings “Ўзбекгидроенерго” АЖнинг узоқ муддатли халқаро кредит рейтингини “BB” даражасида тасдиқлаб, рейтинг прогнозини “Барқарор”дан “Ижобий”га ўзгартирди.

 

Қайд этилишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги прогнози ижобий томонга қайта кўриб чиқилгани билан боғлиқ. Агентлик мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, фискал интизомни мустаҳкамлаш ва инвестицион муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни ижобий баҳолаган.

 

Шу билан бирга, Fitch Ratings “Ўзбекгидроенерго” АЖ рейтингини баҳолашда компаниянинг мамлакат энергетика тизимидаги стратегик ўрни, давлат билан институционал алоқалари, молиявий интизоми, бошқарув сифати, операцион барқарорлиги ва ахборот шаффофлиги каби омилларни ҳам инобатга олган.

 

Агентликка кўра, жамиятнинг гидроенергетика соҳасидаги муҳим вазифалари, барқарор ишлаб чиқариш фаолияти, молиявий мажбуриятларга масъулиятли ёндашуви ҳамда эҳтиёткорона молиявий сиёсати унинг кредит барқарорлигини қўллаб-қувватлаётган асосий омиллар ҳисобланади.

 

Сўнгги йилларда “Ўзбекгидроенерго” томонидан гидроенергетика салоҳиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Мутахассислар фикрича, рейтинг прогнозининг “Ижобий”га ўзгартирилиши компаниянинг халқаро инвесторлар ва молиявий институтлар олдидаги ишончлилигини янада мустаҳкамлаб, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Fitch “Ўзбекгидроенерго” рейтинг прогнозини “Ижобий”га оширди | Zamon.uz