Ўзбекистон

Маст ҳолда автомобил бошқарганларга 15 суткагача қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Беш турдаги қўпол қоидабузарлик учун маъмурий жазо сифатида транспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш чораси таклиф этилмоқда.

Маст ҳолда автомобил бошқарганларга 15 суткагача қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

 

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Иброҳимовнинг маълум қилишича, беш турдаги қўпол қоидабузарлик учун маъмурий жазо сифатида транспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш чорасини жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, вояга етмаган шахсларга транспорт бошқаришга рухсат бериш, ноқонуний пойгалар ташкил этиш ёки уларда иштирок этиш, юк автомобилларини тунги вақтда йўл четида қолдириш каби ҳолатлар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.

 

Таклифларга кўра, транспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бу ҳуқуқдан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун автомобилни мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш чораси қўлланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахсларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинлаш ҳам таклиф этилган.

 

Яна бир муҳим янгилик сифатида, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар учун жарималарни чегирма асосида тўлаш имкониятини бир йил муддатга чеклаш таклифи илгари сурилган.

 

Шунингдек, вояга етмаган шахсга транспорт бошқаришга рухсат бериш, шунингдек, бундай ҳолатлар натижасида тан жароҳати, одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан тақдирда тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"