Ўзбекистон

Сирдарёда ҳокимлик ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

Мансабдор фуқаронинг ишончига кириб, давлат захирасидаги ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилган.

Сирдарёда ҳокимлик ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Гулистон шаҳар ҳокимлигининг масъул ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Аниқланишича, у тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, шаҳарнинг Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 2 сотих ер майдонини озиқ-овқат дўкони ташкил этиш учун мансабдор танишлари орқали олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Маълум қилинишича, мансабдор шахс талаб қилинган маблағнинг бир қисми сифатида фуқаронинг “Lasetti” русумли автомобилини 12 минг АҚШ долларига баҳолаб, бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома асосида олиб қолган.

 

Тезкор тадбир давомида у келишилган пул маблағининг навбатдаги қисми ҳисобланган 8 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сирдарёда ҳокимлик ходими 50 минг доллар пора билан ушланди | Zamon.uz