Ўзбекистон

Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади

Қатновларни ташкил этиш мақсадида Кореядан 8 та замонавий электропоезд олиб келинади.

Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади

 

Ўзбекистонда Тошкент–Андижон ҳамда Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Кореяда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Шарофиддин Қодиров, Транспорт вазирлиги вакили Анвар Душаев ҳамда Hyundai Rotem президенти Ли Ёнг Бе ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

 

Мулоқот давомида томонлар темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилган. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун ишлаб чиқарилаётган “Жалолиддин Мангуберди” номли юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни белгиланган муддатларда етказиб бериш масалалари кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги қатновларни ташкил этиш мақсадида 8 та замонавий электропоездни етказиб бериш лойиҳаси юзасидан техник шартларни якуний келишиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинган.

 

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда темирйўл транспорти соҳасидаги шерикликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади | Zamon.uz