Жаҳон

Россияда авиация ёнилғиси тақчиллиги юзага келди

Самолётлар фақат парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмдаги авиакеросин билан таъминланмоқда.

Россияда авиация ёнилғиси тақчиллиги юзага келди

Россияда бензин тақчиллиги ортидан авиация ёқилғиси бозорида ҳам муаммолар кузатилмоқда. Бир қатор йирик аэропортлар самолётларга авиакеросин қуйиш бўйича чекловлар жорий этди. Бу ҳақда The Moscow Times ёзмоқда.

 

“Авиасионная антресол” Телеграм-канали маълумотига кўра, Махачқала, Минералние Води, Краснодар, Астрахан ва Нижний Новгород аэропортлари учувчилар учун эълон қилган NOTAN хабарномаларида ёнилғи лимити белгиланганини маълум қилган. Эндиликда самолётлар фақат парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмдаги авиакеросин билан таъминланмоқда.

 

Хусусан, Махачқала аэропортида Дубай йўналиши учун 8 тонна, Минск учун 3,5 тонна, Тошкент рейси учун эса 4 тонна ёнилғи лимити ўрнатилган. Чартер рейсларни ёнилғи билан таъминлаш эса алоҳида келишув асосида амалга оширилмоқда.

 

Мутахассислар муаммони май ойида Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган кенг кўламли ҳужумлар билан боғламоқда. Маълумотларга кўра, бир ой давомида 16 та завод зарбага учраган, натижада мамлакатнинг марказий ҳудудларида нефтни қайта ишлаш ҳажми кескин қисқарган.

 

“Коммерсант” нашри манбаларининг билдиришича, май ойи охирида бир қатор авиакомпаниялар Санкт-Петербург, Екатеринбург, Уфа ва бошқа аэропортларда амалдаги шартномалар бўйича самолётларни ёқилғи билан таъминлаш имкони йўқлиги ҳақида огоҳлантирилган.

 

Санкт-Петербург товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, 4 майдан буён авиакеросин савдоси деярли тўхтаб қолган. Шу билан бирга, улгуржи бозорда ёқилғи нархи бир тонна учун рекорд даражадаги 113 минг рублгача кўтарилиб, март ойининг бошига нисбатан 52 фоизга қимматлашган.

 

Вазият фонида Россия ҳукумати 1 июндан 30 ноябргача авиакеросин экспортини тақиқлади. Расмийлар бу чорани ички бозордаги барқарорликни сақлаш зарурати билан изоҳлади.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, экспортга қўйилган тақиқ авиация ёқилғисининг ички бозордан чиқиб кетишининг олдини олиб, эҳтимолий тақчилликни юмшатишга хизмат қилади. Бироқ мамлакатдаги авиакеросин ишлаб чиқариш ҳажмини аниқ баҳолаш қийин, чунки Россия 2024 йилдан бошлаб нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича статистик маълумотларни махфийлаштирган. 

 

Аввалги очиқ маълумотларга кўра, Россияда йилига қарийб 11 миллион тонна авиакеросин ишлаб чиқарилган.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

custom img

АҚШда она 11 ойлик ўғлини отасига бермаслик учун отиб ўлдирди

Аёл боланинг отасига берилган васийлик ҳуқуқидан норози бўлган.

custom img

“Калмар ўйини” таъсиридаги икки ўсмир 12 ёшли болани ўлдирди

Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ўсмир қизларнинг ёнидан 50 кишининг исми киритилган рўйхат топилган.

custom img

АҚШ Венесуэла билан “тарихдаги энг йирик нефть битими”ни тузди

Трамп битим натижасида АҚШнинг нефть захиралари икки баравардан кўпроққа ошишини маълум қилди.

custom img

Исроил Ғазодаги тиббий буюмлар сақланадиган омборга зарба берди

Ғазо бўйлаб қилинган ҳужумлар оқибатида 48 соат ичида камида 9 киши ҳалок бўлган.

custom img

Миср қироличаси Назли таққан миллионлаб долларлик маржон Вена музейидан ўғирланди

Бир неча миллион долларга баҳоланган тақинчоқни икки эркак олиб қочган.

custom img

Россиянинг Киев вилоятига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди

Буча туманидаги ўқ-дорилар омборига берилган зарба ортидан юзага келган портлашларда яна 42 киши жароҳатланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"