Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Миллий театрда “Адолат фасли” спектакли намойишида иштирок этди

Президент Администрацияси раҳбари спектаклда бош ролни ижро этган Ёдгор Саъдиевни 80 йиллик юбилейи билан табриклади.

Саида Мирзиёева Миллий театрда “Адолат фасли” спектакли намойишида иштирок этди

 

Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган “Адолат фасли” спектакли намойиши бўлиб ўтди. Спектаклни томоша қилган Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу саҳна асари Амир Темур ҳаётининг муҳим бир кунини ёритувчи кучли тарихий ва маънавий асар эканини таъкидлади.

 

                                   

 

Асарда Соҳибқирон сиймоси нафақат буюк давлат арбоби ва моҳир саркарда, балки юксак матонат, мустаҳкам ирода ва адолат тимсоли сифатида гавдалантирилгани қайд этилди. 

 

                                   

 

Спектаклда бош ролни Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ижро этди. Саида Мирзиёева санъаткорни яқинда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани ҳамда 80 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унинг миллий театр санъати ривожига қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

 

                                   

 

Шунингдек, саҳна асарини яратган ижодий жамоанинг меҳнати юқори баҳоланиб, Миллий театр ва унга умрини бағишлаган фидойи санъаткорларнинг салоҳияти ушбу спектаклда яна бир бор намоён бўлгани таъкидланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Саида Мирзиёева Миллий театрда “Адолат фасли” спектакли намойишида иштирок этди | Zamon.uz