Жаҳон

Римда миграция масаласи бўйича қарама-қарши намойишлар ўтказилди

Парламент муҳокамасига киритилган “реэмиграция” ташаббуси фонида ўтказилган акциялар давомида хавфсизликни таъминлаш учун минглаб полициячилар сафарбар этилди.

Римда миграция масаласи бўйича қарама-қарши намойишлар ўтказилди

Италия пойтахти Римда миграция сиёсати юзасидан қарама-қарши позициядаги минглаб фуқаролар кўчаларга чиқди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Намойишларга парламент муҳокамасига киритилган ва 50 минг имзо тўплаган “реэмиграция” тўғрисидаги фуқаролик ташаббуси сабаб бўлди.

 

“Ремигратион and Reconquest” ташаббуси ноқонуний мигрантларни депортация қилиш ҳамда мамлакатга кириш қоидаларини янада қатъийлаштиришни назарда тутади. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган намойишчилар миграция сиёсатини кескинлаштириш ва чет элликларни мамлакатдан чиқаришни талаб қилди. Айрим иштирокчилар Муссолини даврига ишора қилувчи шиорларни ҳам илгари сурган.

 

Шу билан бирга, Римнинг бошқа ҳудудида чап қанот ҳаракатлари ва касаба уюшмалари томонидан мигрантларни қўллаб-қувватлаш акцияси ташкил этилди. Намойишчилар ксенофобия ва камситишларга қарши эканини билдириб, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди.

 

Тартибни сақлаш учун минглаб полициячилар сафарбар этилди. Расмийларга кўра, акциялар жиддий тўқнашувлар ва зўравонликларсиз якунланган.

 

Миграция масаласи Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳукумати фаолиятидаги энг долзарб сиёсий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.