Жаҳон

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани билдирилмоқда.

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

 

Эфиопиянинг Амҳара минтақасида йўловчи автобуси жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 15 июн куни содир бўлган. Автобус Десси шаҳридан пойтахт Аддис-Абеба томон ҳаракатланаётган вақтда тахминан 100 метр чуқурликдаги жарликка қулаб тушган.

 

Воқеа жойига қутқарувчилар ва тиббиёт бригадалари зудлик билан етиб бориб, жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани билдирилмоқда.

 

Мутасаддилар ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган.

 

Маълумотларга кўра, Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Бунга айрим ҳудудларда йўл инфратузилмасининг талаб даражасида эмаслиги, транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлаётгани қайд этилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz