Ўзбекистон

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 307-сон қарори билан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган адабиётларни ўқиганлик фактини тасдиқлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Янги низомга кўра, маҳкумларнинг адабиётларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш, тест синовлари жараёнини назорат қилиш ва натижаларни тасдиқлаш мақсадида муассаса ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия тузилади.

 

Комиссия йиғилишлари йилига камида икки маротаба — феврал ва август ойларида ўтказилади. Тест натижалари бўйича тайёрланган хулоса маҳкумга имзо эвазига таништирилади ва унинг шахсий йиғмажилдига киритилади.

 

Шунингдек, комиссия хулосасининг нусхаси прокурорга юборилади. Маҳкумнинг ҳимоячиси эса ўз сўровига кўра ушбу ҳужжат нусхасини олиши мумкин.

 

Низомга мувофиқ, маҳкум тест натижалари билан таништирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тест ўтказиш жараёни ёки унинг натижалари юзасидан шахсан ўзи ёки ҳимоячиси орқали судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

Суд шикоятни кўриб чиқиб, далиллар тасдиқланмаса тест натижаларини ўз кучида қолдириши, далиллар асосли деб топилган тақдирда эса тест натижаларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.