Ўзбекистон

2025 йилги ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни қайд этди

Энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ ҳамда АКТ йўналишлари битирувчиларида кузатилмоқда.

2025 йилги ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни қайд этди


 
Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган таълим тизимини ривожлантиришга оид тақдимотда олийгоҳлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий механизми — Битирувчилар сифат индексини жорий этиш бўйича муҳим қарорлар белгилаб олинди.


 
Эндиликда Ўзбекистонда олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолашнинг янги механизми — Битирувчилар сифат индекси жорий этилмоқда. Мазкур индекс нафақат битирувчиларнинг ишга жойлашганлигини, балки уларнинг меҳнат бозоридаги муваффақияти ва касбий фаолияти сифатини ҳам баҳолаш имконини беради.

 

Ушбу индекс бўйича дастлабки моделлаштириш амалга оширилди. Моделлаштириш 114 та олий таълим ташкилотининг 2025 йилдаги 242,6 минг нафар битирувчиси ҳақидаги маълумотлар асосида амалга оширилди.

 

Дастлабки натижаларга кўра битирувчиларнинг бандлик даражаси — 75%, ўртача ойлик иш ҳақи — 5,1 млн сўм, ўртача ишга жойлашиш муддати — 2 ой 1 кун ва битирувчиларнинг 60,1% қисми камида 4 ой давомида барқарор ишлаган. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш Миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қизиқарли жиҳати шундаки, энг юқори ўртача иш ҳақи Бизнес ва бошқарув (8,5 млн сўм), Ҳуқуқ (7,3 млн сўм) ҳамда АКТ (6,8 млн сўм) йўналишлари битирувчиларида кузатилмоқда.

 

Энг юқори индекс эса Математика ва статистика (69,6 балл), Таълим (66,7 балл) ҳамда Бизнес ва бошқарув (63,9 балл) йўналишларида қайд этилган.

 

Индекс натижаларига кўра энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган Топ-20 олийгоҳнинг Карера марказлари 500 млн сўмдан рағбатлантирилади.

 

Ушбу натижалар 8 ойлик кузатув даври асосидаги дастлабки моделлаштириш ҳисобланади. Индекснинг якуний натижалари 12 ойлик маълумотлар асосида ҳисобланиб, жорий йил август ойида эълон қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

2025 йилги ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни қайд этди | Zamon.uz