Жаҳон

2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон делегацияси Бонндаги FMCP3 сессиясида миллий иқлим мажбуриятлари бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

2035 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда

 

Германиянинг Бонн шаҳрида бўлиб ўтган Тараққиётни кўп томонлама кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг учинчи сессияси (FMCP3)да Ўзбекистон делегацияси мамлакатда иқлим ўзгаришига қарши кураш ва миллий иқлим мажбуриятларини амалга ошириш бўйича эришилган натижаларни тақдим этди.

 

Миллий иқлим маркази директори Фаррух Сатторов бошчилигидаги делегация БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли Конвенцияси доирасидаги Ёрдамчи органларнинг 64-сессияси (SB64) тадбирларида иштирок этди.

 

Сессияда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг иқлим хавфларига чидамлилигини мустаҳкамлаш ҳамда Париж келишуви доирасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

 

Таъкидланишича, янгиланган Миллий миқёсда белгиланган ҳисса (NDС) дастурига мувофиқ, Ўзбекистон 2035 йилгача 2010 йилга нисбатан ЯИМ бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга камайтиришни мақсад қилган. Шунингдек, иқтисодиётнинг углерод сиғимини 35 фоизга камайтириш бўйича олдинги мақсад муддатидан аввал бажарилган.

 

Сессия давомида мамлакатда қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳалари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларида «яшил» энергия улуши қарийб 30 фоизга етгани, 2030 йилгача эса бу кўрсаткични 50 фоиздан ошириш режалаштирилаётгани қайд этилди.

 

Сув ресурсларини тежаш борасидаги ишлар ҳам алоҳида эътироф этилди. Сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳар йили қарийб 10 миллиард куб метр сув иқтисод қилинаётгани маълум қилинди.

 

Ўзбекистон делегацияси мамлакат бундан буён ҳам халқаро иқлим ҳамкорлигини кенгайтириш, иқлим молиялаштиришини жалб этиш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлида фаол ишлашини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.