Ўзбекистон

ДХХ кубоги: Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташланди

Мазкур босқичда катта футбол йўналишида 192 нафар, мини-футбол бўйича эса 120 нафар ўғил болалар ва 120 нафар қизлар ғолиблик учун кураш олиб боради.

ДХХ кубоги: Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида мусобақанинг туман босқичлари сарҳисоб қилиниб, унда 15 мингдан ортиқ ёш футболчилар иштирок этгани таъкидланди.



Қайд этилишича, мусобақа нафақат иштирокчилар, балки уларнинг ота-оналари, яқинлари ва минглаб мухлисларни ҳам бирлаштириб, ҳудудларда катта спорт байрамига айланди.
Эндиликда Тошкент шаҳар босқичида ёш футболчилар ўз маҳоратини намойиш этадилар.

 

                                   



Мазкур босқичда катта футбол йўналишида 192 нафар, мини-футбол бўйича эса 120 нафар ўғил болалар ва 120 нафар қизлар ғолиблик учун кураш олиб боради.



Қуръа ташлаш маросимини Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили Шерзод Ражабов олиб борди. Унга кўра, ҳар бир йўналишда 12 тадан жамоа иштирок этади ва қуръа натижасида 6 тадан жуфтлик шакллантирилди.

 

                                     



Қизлар ўртасидаги мини-футбол жуфтликлари:

Учтепа – Янгиҳаёт
Яккасарой – Яшнобод
Шайхонтоҳур – Миробод
Олмазор – Чилонзор
Бектемир – Мирзо Улуғбек
Сергели – Юнусобод

 

                                   



Ўғил болалар ўртасидаги мини-футбол жуфтликлари:

Мирзо Улуғбек – Сергели
Учтепа – Яшнобод
Олмазор – Юнусобод
Шайхонтоҳур – Яккасарой
Бектемир – Миробод
Янгиҳаёт – Чилонзор

 

                                   



Футбол бўйича жуфтликлар:

Сергели – Миробод
Янгиҳаёт – Учтепа
Чилонзор – Олмазор
Шайхонтоҳур – Яшнобод
Яккасарой – Юнусобод
Мирзо Улуғбек – Бектемир


Шу тариқа, ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этувчи жамоалар ўз рақибларини билиб олди. Энди ёш футболчилар пойтахт миқёсидаги баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.