Ўзбекистон

ТХИФ-2026 доирасида халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади

Кўргазмада 100 дан ортиқ мамлакатдан делегатлар иштирок этмоқда.

ТХИФ-2026 доирасида халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади

 

Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ-2026) доирасида CAEx кўргазма мажмуасида Ўзбекистоннинг инвестициявий, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини намойиш этишга қаратилган йирик халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

 

Кўргазма форумнинг марказий тадбирларидан бирига айланиб, мамлакатнинг етакчи компаниялари, тармоқ бирлашмалари, давлат идоралари ҳамда хорижий ҳамкорларни бир майдонга жамлаган. Қарийб 6 минг квадрат метр майдонда Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари ва истиқболли ишлаб чиқариш ташаббуслари тақдим этилмоқда.

 

Экспозицияда нефть-газ-кимё саноати, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари, металлургия, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва бошқа йўналишлардаги ютуқлар намойиш этилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Кўргазма бизнес вакиллари, халқаро молия институтлари ва давлат органлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот майдони сифатида ҳам хизмат қилмоқда. Тадбир давомида қўшма лойиҳалар, инвестиция имкониятлари ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилмоқда.

 

Форум дастурида панель муҳокамалари, тармоқ ва ҳудудий форумлар, инвестиция лойиҳалари тақдимотлари, питч-сессиялар ҳамда B2B ва G2B учрашувлари ўрин олган. Тадбир якунида янги келишувлар ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, ТХИФ-2026да 100 дан ортиқ мамлакатдан 9 мингдан зиёд делегат, жумладан, халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.