Ўзбекистон

Ўзбекистон Биринчи хоними ва Албания Биринчи хоними учрашди

Арманда Бегай Кўксаройдаги учрашув доирасида ўзбек халқининг миллий санъати, урф-одатлари ҳамда “Келин салом” маросими билан танишди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ва Албания Биринчи хоними учрашди

Албания Республикаси Президенти Бажрам Бегажнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Албания Биринчи хоними Арманда Бегажнинг учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ҳамда ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

 

 

Маданий дастур давомида Арманда Бегай ўзбек амалий санъати усталарининг ишлари, жумладан ёғоч ўймакорлиги, қадимий сўзана каштачилиги ва анъанавий кулолчилик буюмлари билан танишди.

 

 

Шунингдек, анъанавий ўзбек либослари намойиши ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларига хос хусусиятларни акс эттирувчи “Келин салом” маросими тақдимоти бўлди.

 

 

Албания Биринчи хоними ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига қизиқиш билдириб, уларнинг чуқур тарихий илдизлари, гўзаллиги ва бетакрорлигини алоҳида эътироф этди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.