Жаҳон

Агар меморандум ёқмаса, Эрон яна зарба остида қолади — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан келишув якуний эмаслигини ва ҳарбий жавоб эҳтимоли сақланиб қолишини билдирди.

Агар меморандум ёқмаса, Эрон яна зарба остида қолади — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Францияда бўлиб ўтган G7 саммити доирасида агар Эрон билан тузилган ўзаро англашув меморандуми шартлари унга маъқул келмаса, АҚШ ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат якуний келишув эмас ва унинг бажарилиши қатъий шартларга боғлиқ. У, шунингдек, меморандум доирасида Эрон билан санкцияларни бекор қилиш дарҳол амалга ошмаслигини таъкидлаган.

 

“Бу ўзаро англашув меморандуми. Агар менга ёқмаса, биз яна зарба беришга қайтамиз”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

 

АҚШ президенти Эрон билан келишув жараёни ҳали якунига етмаганини қайд этиб, музокаралар давом этаётганини билдирган. Шунингдек, айрим оммавий ахборот воситаларида Эрон учун катта миқдордаги инвестиция жамғармаси ташкил этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

 

Аввалроқ Трамп Эроннинг ядровий дастури бўйича қатъий огоҳлантиришлар бериб, Теҳрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини таъкидлаган эди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"