Жаҳон

АҚШ Исроилга Эрон билан имзоланган меморандум матнини тақдим этмади

Нетаняху Эрон билан эришилган келишувнинг аниқ тафсилотлари Исроилга ҳали маълум эмаслигини билдирди.

АҚШ Исроилга Эрон билан имзоланган меморандум матнини тақдим этмади

АҚШ маъмурияти Исроилнинг Эрон билан эришилган ўзаро англашув меморандуми матнини тақдим этиш ҳақидаги сўровини рад этди. Бу ҳақда CNN телеканали Исроилдаги манбаига таяниб хабар берди.

 

Манбага кўра, Вашингтоннинг асосий хавотирларидан бири меморандум мазмуни расмий эълон қилинишидан аввал Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху томонидан ошкор этилиши эҳтимоли билан боғлиқ.

 

Мазкур маълумотни биринчи бўлиб Исроилнинг i24 News телеканали эълон қилган. Шу билан бирга, АҚШ расмийларидан бири ушбу хабарни рад этиб, Вашингтон музокаралар жараёнида минтақадаги шериклари, жумладан, Исроил билан яқин ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаган.

 

Душанба куни матбуот анжумани ўтказган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху Эрон билан меморандум масаласига деярли тўхталмаган. Кейинчалик журналистлар саволларига жавоб берар экан, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан барча масалаларда ҳам фикрлари бир хил эмаслигини қайд этган.

 

“Биз ҳали ҳам ушбу келишувнинг аниқ мазмуни қандай бўлишини билмаймиз”, — деган Нетаняху.

 

Аввалроқ Дональд Трамп Эрон билан имзоланган ўзаро англашув меморандуми тафсилотлари яқин кунларда жамоатчиликка маълум қилинишини билдирган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Исроилга Эрон билан имзоланган меморандум матнини тақдим этмади | Zamon.uz