Ўзбекистон

Болгарияда қийин вазиятга тушиб қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Тегишли идоралар хорижда иш излаётган фуқароларни фақат расмий манбалар орқали ишга жойлашишга ва меҳнат шартномаларини қонуний расмийлаштиришга чақирди.

Болгарияда қийин вазиятга тушиб қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Болгария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, фуқароларни қайтариш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чоралар кўрилган. Натижада улар 16 июнь куни Ўзбекистонга беғараз асосда қайтарилиб, оила аъзолари бағрига соғ-саломат етиб боришган.

 

Тегишли идоралар хорижга ишлаш мақсадида чиқаётган фуқароларни иш берувчи ва воситачи ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни олдиндан синчиклаб ўрганиш, меҳнат шартномаларини қонунчилик асосида расмийлаштириш ҳамда фақат расмий ва ишончли манбалар орқали ишга жойлашишга чақирди.

 

Таъкидланишича, шубҳали таклифларга ишониш ва ҳужжатларсиз хорижга чиқиш фуқароларни мураккаб ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларга дучор қилиши мумкин.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.