Ўзбекистон

Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс судланди

Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича ҳукм чиқарган.

Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс судланди

 

Коррупция — бу нафақат пул ёки манфаат эвазига қилинган ноқонуний келишув, балки жамиятнинг адолат, ҳалоллик ва тенглик тамойилларини ич-ичидан емирадиган хавфли иллатдир. У бир қарашда кичик туюлган ҳаракатлар орқали бошланиб, аста-секин бутун тизимга зарар етказади. Коррупция ҳукмрон бўлган жойда билим эмас, таниш-билиш, меҳнат эмас, пул ва таъсир ҳал қилувчи кучга айланади. Натижада эса энг оғир зарбани оддий фуқаролар ва ҳалол меҳнат қилаётган инсонлар олади.



Бухоро вилояти Қоракўл туман жиноят ишлари бўйича суди 2026 йил 5 июнь куни очиқ суд мажлисида фуқаро Б.А.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиб, унга ҳукм чиқарди.



Суд ҳужжатларига кўра, 2002 йилда туғилган, Ромитан туманида яшовчи Б.А. фуқароларнинг ишончига кириб, уларга олий таълим муассасасига “танишлари орқали киргизиб қўйиш” ҳамда сохта ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда қилган. У А.Й.га Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасида 1–2-курсларни тамомлагани ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва шу асосда уни Бухоро Инновациялар университетининг 3-курсига жойлаштиришни таклиф қилган. Ушбу хизмат эвазига дастлаб 13 миллион сўм талаб қилинган бўлса, кейинчалик 12 миллион сўм берилиши бўйича келишувга эришилган.



2026 йил 10 февраль куни А.Й.нинг мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси автотураргоҳида кимёвий ишлов берилган 12 миллион сўм пул Б.A.гa топширилаётган вақтда у ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Судда судланувчи ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймон эканини айтган бўлсада, иш бўйича тўпланган гувоҳ кўрсатмалари, аудиоёзувлар, стенограммалар, экспертиза хулосалари ва бошқа далиллар унинг айбини тўлиқ тасдиқлаган.



Суд иш ҳаракатларини Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 1-қисми (фирибгарликка суиқасд) ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришга далолат қилиш) билан тўғри малакаланган деб топди. Ҳукмга кўра, Б.А. 25, 168-моддаси 1-қисми бўйича 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари, 28, 211-моддаси 1-қисми бўйича эса 2 йил озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди. Жазолар қисман қўшилиб, якуний тарзда унга 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Бухоро вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси A. Хасанов

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс судланди | Zamon.uz