Ўзбекистон

Европа инвестиция банки Ўзбекистонда Марказий Осиё минтақавий ваколатхонасини очди

Қайд этилишича, банкнинг Марказий Осиёдаги портфели 3 миллиард еврога yetgan.Bank Транскаспий транспорт йўлагини ҳам катта маблағлар билан қўллаб-қувватламоқда. Банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфели 1 млрд еврога етган бўлиб, транспорт, энергетика, сув таъминоти ва рақамлаштириш соҳаларини қамраб олмоқда.

Европа инвестиция банки Ўзбекистонда Марказий Осиё минтақавий ваколатхонасини очди



Бугун, 18 июнь куни Европа инвестиция банки (ЕИБ) Тошкентда Мрказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси очилди. Мазку банк минтақадаги фаолиятини янада кенгайтирмоқда. Компания бу ҳақда Zamon.uz'га маълум қилди.



“Биз минтақавий ваколатхона очишга қарор қилганимизда, Марказий Осиёда ўзгаришлар қанчалик тез суръатларда кечаётганини ва сифатли инвестицияларга талаб қанчалик юқори эканини кўрдик. Ҳудудда бевосита фаолият юритиш бизга тезроқ ҳаракат қилиш, ҳамкорларимиз билан яқиндан ишлаш ва ғояларни амалий лойиҳаларга айлантириш имконини беради. Биз транспорт ва энергетикадан тортиб сув ва рақамли инфратузилмагача бўлган соҳаларда катта имкониятларни кўрмоқдамиз”, деган Европа инвестиция банки вице-президенти Марак Мора.



Қайд этилишича, ЕИБ Марказий Осиёда 2009 йилдан буён фаолият юритиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистонда операцияларни амалга ошириб келмоқда. Ҳозирда банкнинг амалга оширилаётган лойиҳалар қаторига Транскаспий транспорт йўлагини қўллаб-қувватлаш, Роғун ва Қамбарота-1 каби йирик гидроэнергетика лойиҳалари ҳамда минтақавий рақамли ўзаро боғланиш лойиҳалари киради.



Айни пайтда ЕИБ Глобал Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) билан биргаликда Ўзбекистон–2030 стратегияси ва Европа Иттифоқининг Глобал Дарвоза ташаббусини қўллаб-қувватлайдиган истиқболли операциялар портфелини ишлаб чиқмоқда, жумладан:


 
Транспорт – айниқса Транскаспий транспорт йўлаги бўйлаб яшил, ақлли ва хавфсиз транспортни қўллаб-қувватлаш;



Иқлим, энергетика ва сув – тоза энергияга ўтиш ва сув ресурсларини янада барқарор бошқариш билан боғлиқ инвестицияларни қўллаб-қувватлаш;



Рақамли соҳа – хавфсиз ва ишончли ўзаро боғланишни қўллаб-қувватлаш;



Соғлиқни сақлаш – соғлиқни сақлаш таъминот занжирларини ва маҳаллий вакцина ишлаб чиқаришни мустаҳкамлаш;



Муҳим хомашё – маҳаллий саноат қиймат занжирларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.



Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо Вазири Лазиз Кудратовнинг айтичиаҳ, Ўзбекистон ҳозирги вақтда ўз келажаги учун катта сармоя киритмоқда.



“Тошкентда Европа Инвестиция Банки ваколатхонасининг очилиши бизга янги тажриба, янги молиялаштириш имкониятлари ва иқтисодиётимиз ҳамда фуқароларимиз учун муҳим бўлган мураккаб лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашадиган узоқ муддатли ҳамкорни тақдим этади”, деган вазир. 



Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Элчиси Тойво Клаарга кўра, Тошкентда Европа Инвестиция Банкининг минтақавий ваколатхонаси очилиши Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорликнинг навбатдаги муҳим босқич ҳисобланади.



Маълумот учун, 2023 йилда Европа Инвестиция Жамғармаси Франция, Германия, Италия, Испания, Бельгия ва Нидерландия билан биргаликда инновацион стартапларни ривожлантиришга қаратилган “European Tech Champions” ташаббусини ишга туширди.



Бугунги кунга қадар ушбу ташаббус 14 та йирик Европа венчур капитал фондининг ташкил этилишига ва 43 та компаниянинг кенгайишига ёрдам берди, жумладан капитали 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 11 та «яккашох» компания ҳам шулар жумласидандир.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"