Ўзбекистон

Фарғонада солиқ қарзи сабаб машиналар хатланмоқда

Хатлов жараёнларидан бирида транспортдан айрилишни истамаган МЧЖ раҳбари шу куниёқ 67 миллион сўмдан ортиқ қарзни тўлаган.

Фарғонада солиқ қарзи сабаб машиналар хатланмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими иш юритувига қарздор “H. R.” МЧЖдан ундирувчи туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2026 йил 19 майдаги қарорларга асосан 2 та ижро ҳужжати келиб тушиб, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.



Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган икки дона “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситалари қидирувга берилди.



Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида мазкур транспорт воситаларидан бири Қўқон шаҳри ҳудудида, иккинчиси эса Учкўприк туманида аниқланиб, белгиланган тартибда хатланган.



Автотранспорт воситаларидан айрилишни истамаган МЧЖ раҳбари давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг шу куннинг ўзида қарздорликни тўлиқ бартараф этди.



Натижада ундирувчи фойдасига 63 миллион қарздорлик, шунингдек 3 миллион 191 минг 40 сўм ижро йиғими ундирилиб, жами 67 миллион сўмдан ортиқ маблағнинг ижроси амалда таъминланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада солиқ қарзи сабаб машиналар хатланмоқда | Zamon.uz