Ўзбекистон

Хорижий инвесторлар кенгаши аъзолари сони 85 тага етди

Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон бизнеси ўртасидаги ишончли платформага айланди.

Хорижий инвесторлар кенгаши аъзолари сони 85 тага етди

 

Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари тадбир аввалида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани ҳамда кенгаш фаолиятига самарали раислик қилаётгани учун миннатдорлик билдирди.

 

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Хорижий инвесторлар кенгаши оддий маслаҳат механизмидан амалий ислоҳотлар майдонига, Янги Ўзбекистон билан жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди. Бугунги кунда кенгаш мустақил ассоциация мақомига эга бўлиб, том маънода кучли институт даражасига кўтарилди.

 

Ўтган бир йил давомида кенгаш аъзолари сони 54 та компаниядан 85 тага етди. Улар иқтисодиётнинг 23 та тармоғини қамраб олган ҳолда ишчи гуруҳлар фаолиятида бевосита иштирок этмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорацияси кенгашнинг Ижроия қўмитаси таркибида фаолият юритмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар фаоллиги тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиб, бу мазкур платформага бўлган юксак ишончнинг яққол ифодаси эканини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари ўтган йилги мажлисда илгари сурилган 21 та ташаббус бўйича аниқ ечимлар қабул қилинганини билдириб, инвесторлар томонидан берилган таклифлар давлат сиёсатида амалий ифодасини топаётганини қайд этди.

 

Хусусан, Солиқ кодексига инвесторлар учун қулай ўзгартиришлар киритилди, компаниялар ўртасидаги ички қарз битимлари молиявий назоратдан чиқарилди, асосий воситаларни тезлаштирилган тартибда амортизация қилиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида ҳисобот юритувчи хорижий компаниялар учун қатор мажбурий талаблар бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Масъулиятли бизнес юритиш стандартларини жорий этиш ҳамда 16 та техник регламентни халқаро меъёрларга мослаштириш бўйича дастур тайёрланди.

 

Шу билан бирга, хорижий инвесторлар учун тенг ва адолатли шароитларни таъминлашга қаратилган халқаро мажбуриятларни қабул қилиш борасида ҳам янги қадамлар ташлангани таъкидланди.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

custom img

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларнинг пенсияси 100 фоизгача оширилади

Сенат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига пенсия тайинлаш тартибини белгиловчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"