Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги Tracker-2 топилди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 220 миллион сўм қарзи бўлган.

Самарқандда МИБ орқали қидирувдаги Tracker-2 топилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор қидирув тадбири давомида қарздорлик бўйича қидирувда бўлган гаровдаги автотранспорт воситаси аниқланди.



Ижро ҳужжатларига кўра, қарздор шахсдан “Капиталбанк” АТБ фойдасига 220 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида унга тегишли бўлган гаровдаги “Tracker 2” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган эди.



Тезкор тадбирлар жараёнида мазкур автомашина узоқ вақт давомида кўздан панада сақлаб келингани маълум бўлди. Хусусан, транспорт воситасини бир йилдан ортиқ муддат давомида қўшнисининг хонадонида яширишга урингани аниқланди. Бироқ олиб борилган изчил қидирув ишлари натижасида автомашинанинг жойлашув ўрни аниқланди.



Қидирув ходимларининг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.



Айни вақтда ижро ҳужжатлари талабларини таъминлаш ҳамда қарздорликни ундириш бўйича тегишли ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Қидирув ходимларининг тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.



Айни вақтда ижро ҳужжатлари талабларини таъминлаш ҳамда қарздорликни ундириш бўйича тегишли ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.