Ўзбекистон

Самарқандда солиқ қарздорлиги учун 2 та Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, қарздорлик миқдори 150 млн сўмдан ортиқ бўлган.

Самарқандда солиқ қарздорлиги учун 2 та Volkswagen хатланди

Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан солиқ қарздорлигини ундиришга қаратилган ижро ҳаракатлари давомида бир кунда икки нафар қарздорга тегишли автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

"V-a SHB" ф/х балансида бўлган Volkswagen русумли автотранспорт воситаси солиқ қарздорлиги бўйича чиқарилган қарор ижросини таъминлаш мақсадида хатланди. Мазкур қарздорликка доир 10 дан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, қарздорлик миқдори 112 миллион сўмни ташкил этади.



Шунингдек, Қ-в Д-д ф/х балансидаги Volkswagen русумли автомашина ҳам солиқ қарздорлиги сабабли жарима майдончасига қўйилди. Қарздорга нисбатан 20 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздорлик суммаси 130 миллион сўмдан ортиқ.


Автотранспорт воситалари солиқ органларининг солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги қарорлари асосида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан хатланди ва сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.



Қарздорлик муддатда қопланмаса, хатланган автомашиналар аукцион савдосида сотилиб, тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда солиқ қарздорлиги учун 2 та Volkswagen хатланди | Zamon.uz