Ўзбекистон

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинади

Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро инвестициялар ва кўп миллатли корхоналар тўғрисидаги декларациясига қўшилди.

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинади

 

Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Халқаро инвестициялар ва кўп миллатли корхоналар тўғрисидаги декларациясига қўшилгани яқинда эълон қилинганини қайд этди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

 

“Буларнинг барчаси ғояларингиз амалиётда изчил татбиқ этилаётганининг ёрқин далилидир”, — деди Президент.

 

Қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида кенгаш ҳузуридаги ишчи гуруҳлар томонидан инвесторлар манфаатларига хизмат қилувчи 50 дан ортиқ самарали учрашув ташкил этилган. Улар доирасида муқобил инвестиция жамғармалари, гаров қонунчилиги, масъулиятли бизнес юритиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш ва энергетика каби устувор йўналишлар хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда батафсил муҳокама қилинган.

 

Жорий йиғилишга тайёргарлик жараёнида 120 та янги таклиф ва ташаббус келиб тушган. Улар чуқур таҳлил қилиниб, инвестиция муҳитини такомиллаштириш, солиқ тизими, кадастр, энергетика, молия ва банк тизими, корпоратив бошқарув, сунъий интеллект ҳамда рақамли иқтисодиёт каби еттита устувор йўналишга бирлаштирилди.

 

Президент айниқса валюта операциялари бўйича мониторинг жараёнларини соддалаштириш, исломий суғурта тизимини жорий этиш, «яшил» кредитлар ва банк активлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, корхоналарда экологик, ижтимоий масъулият ва самарали бошқарувни назарда тутувчи ESG тамойилларини кенг қўллаш масалалари бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

 

Шу муносабат билан ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар белгиланиб, аниқ ечимлар ишлаб чиқилиши қайд этилди.

Давлат раҳбари ушбу муҳим вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган ишчи гуруҳлар ҳамраислари — “Vision Invest”, “BDO”, “Crowe”, “OTP Group”, “Franklin Templeton”, “Ernst & Young”, “Costa Legal” ва “ACWA Power” компаниялари раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"