Ўзбекистон

Тошкентда 235 млн сўмдан ортиқ алимент ундирилди

Ота қарздор юқори даромадли иш фаолияти билан шуғулланаётган бўлса-да, амалда тўлаб келаётган алимент маблағлари унинг ҳақиқий даромадига мутаносиб эмаслиги аниқланган.

Тошкентда 235 млн сўмдан ортиқ алимент ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2019 йил 5 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор А.С.дан ундирувчи М.Т. фойдасига фарзанд таъминоти учун иш ҳақининг 2/10 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.



Мазкур ижро ҳужжати 2026 йил 27 апрель куни Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари қайта ўрганилган. Ўрганишлар давомида қарздор юқори даромадли иш фаолияти билан шуғулланаётган бўлса-да, амалда тўлаб келаётган алимент маблағлари унинг ҳақиқий даромадига мутаносиб эмаслиги аниқланган.



Алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда қарздорнинг 2019 йил сентябридан 2026 йил июнь ойига қадар жами 235 миллион 613 минг 908 сўм алимент қарзи тўплангани маълум бўлган.



Давлат ижрочиси томонидан қарздорга бир неча бор қонун талаблари тушунтирилиб, алимент тўловлари фарзанднинг қонуний ҳуқуқи экани, қарздорликни бартараф этиш зарурлиги ҳамда акс ҳолда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ қарздор турли баҳоналарни рўкач қилиб, қарздорликни ихтиёрий равишда қоплашдан бош тортиб келган.



Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қатъий ижро чоралари кўрилган. Қарздорнинг банк тизимида фаолият юритиши аниқланиб, у иш жойидан Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлимига олиб келинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Кейинчалик унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар судга киритилган.



Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг қарори билан қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.



Айнан шу чора қўлланилгандан кейин қарздор ўз мажбуриятининг жиддий оқибатларини англаб етган. У қисқа вақт ичида маблағ топиб, қарийб 20 минг АҚШ долларига тенг бўлган 235 миллион 613 минг 908 сўм алимент қарздорлигини тўлиқ қоплаган.



Ундирилган маблағлар тўлиқ равишда ундирувчига топширилган ва бу ҳақда белгиланган тартибда тилхат расмийлаштирилган.

 

custom img

Кучли ёғингарчилик сабаб айрим ҳудудларни сув тошқини кузатилиши мумкин

“Ўзгидромет” 9 вилоятнинг айрим туманларида сел хавфи юқорилигидан огоҳлантирди.

custom img

23 июнь футбол ўйини муносабати билан Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Мухлислар оқими ошиши сабаб метрода қўшимча иш режими жорий этилди.

custom img

Бўстонлиқда каналга тушиб кетган болалардан бирининг жасади топилди

Ғаввос-қутқарувчилар иккинчи болани қидириш ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Ургутда 27,4 минг долларлик “гашиш” савдоси фош этилди

2 кг 80 грамм “гашиш”ни сотишга уринган уч нафар фуқаро ашёвий далиллар билан ушланган.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди

26 ёшли фуқаро светофорнинг тақиқловчи ишорасида пиёдалар йўлагидан югуриб ўтган.

custom img

Андижондаги ёғоч омборида ёнғин чиқди

Андижон туманида содир бўлган ёнғин қарийб икки соат ичида бартараф этилди.

custom img

Блогер Гонзо фестивалдаги жанжал сабаб 5 суткага қамалди ва жаримага тортилди

Блогер K-Vibe фестивали қатнашчиларини уларнинг эътирозларига қарамай видеога олган ва тасвирларни интернетда тарқатган.

custom img

Хориждаги нуфузли олийгоҳларни тугатганлар маошига қўшимча устама тўланади

Қўшимча тўловлар бакалавриат, магистратура ва PhD даражаларига эга мутахассислар учун белгиланган бўлиб, уч йилгача муддат давомида ажратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"